Фаол, ташаббускор ёшлар билан онлайн учрашув
18 сентабр куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.К.Чориев билан институтда таълим олаётган иқтидорли, фаол, ташаббускор ёшлар билан онлине учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб, институт ёшлар етакчиси А.Бердимуродов томонидан гуруҳ нима мақсадда ташкил этилгани, қандай жараёнлар орқали "1000 нафар энг фаол талабалар" гуруҳи шакиллантирилгани ҳақида қисқача тўхталиб ўтилди.
Учрашувни очиб бериш ҳамда талабаларни таклиф ва ташаббусларини тинглаш мақсадида Р.Чориевга сўз берилди. Р.Чориев бугунги кунда юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, ҳозирги кунда ёшлар сиёсатига давлат сиёсати даражасида қараб, ёш авлодни маънан ва жисмонон баркамол қилиб тарбиялаш бежиз эмаслики, келажак авлод бу - Ватанимиз эгалари, равнақида асосий рўлни бажарувчи шахслар эканини такидлаб ўтди. Устозимиз, сўз давомида институт ёшлар сохасидаги ютуқларга, келажакда амалга оширишимиз керак бўлган асосий миссияларимиз ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, фаоллардан ҳам кўплаб таклифлар билдирилди, ёшлар етакчиси ҳамда Проректоримиз ҳар битта саволга ва ташаббусга муносабат билдириб ўтди.
Тадбир давомида, дарслар онлине платформалар орқали бўлаётганидан, бўш вақтларидан самарали фойдаланиб келаётган ёшларимиз эришаётган ютуқлар билан танишди, Пандемия даврида талабаларимиз ажойиб натижаларга эришган, шахсий ривожланиш учун фойдали китоблар ўқиб, IТ сохасига мустақил дастурларни ўрганиб чиқишган, чет тилларига қизиқиши юқори бўлган талабалар IELTS сертификатларини қўлга киритган, онлине таълимдан ҳам самарали тарафларини кўриб билган ёшларга келгуси фаолиятида улкан натижаларга эришишига тилакдошмиз. Қадрли ёшлар ўз устингизда ишлашдан тўхтаманг!