Ўқитиладиган фанлар

Бакалаврият босқичида

Фаннингноми

Фанҳақидақисқачамаълумот

1

Тракторлар ва транспорт воситалари

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш мажмуида ишлатилаётган тракторлар ва транспорт воситаларининг вазифаси ва тузилиши, уларнинг механизм ва тизимларининг ишлаши, шунингдек уларга техник хизмат кўрсатиш қоидалари,ички ёнув двигателлари назарияси, хамда трактор ва автомобиллар назарияси асослари ва хисоби бўйича билимлар беради.

2

Тракторлар ва ҚХМ электр жиҳозлари

Тракторлар ва қишлоқ хўжалик машиналари электр ва электрон жиҳозларидан фойдаланиш сифатига қўйиладиган талаблар, асосий ростлаш кўрсаткичлари, жихозларишини таҳлил қилиш ва улардан унумли фойдалана олиш, ишлатиш билан боғлиқ муаммоли вазиятларда ечимлар қабул қилиш, янги турларини мустақил ўзлаштириш бўйича билимлар беради

3

Учувчисиз учиш воситалари ва навигацион тизимлар

Қишлоқ хўжалигида учиш воситаларидан фойдаланиш қонун қоидалари, шу соҳада мавжуд низомлар, парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш, учиш воситалари турлари ва уларни тузилиши, парвозни бошқариш, учиш воситаларида фойдаланилган видеокузатув камералари ва датчиклар, глобал навигация тизими ишлаши, сунъий йўлдошлар, сигнал қабул қилувчи базовий станциялар, роверлар, тизим ишлашидаги хатолик, сигнал қабул қилувчи воситалар, тракторлар ва қишлоқ хўжалик машиналарида улардан фойдаланиш бўйича билимлар беради

4

Иссиқлик техникаси

Иссиқлик техникаси ва иссиқликни қишлоқ хўжалигида қўллашнинг асосий тушунчалари, уларнинг назарий асосини ташкил қилувчи техникавий термодинамиканинг асосий қонунлари ва принциплари ўргатилади. Қишлоқ хўжалигида иссиқликдан фойдаланишда ишлатиладиган қурилмалар билан таништирилади

5

Термодинамика ва иссиқлик узатиш асослари

Термодинамика ва иссиқлик узатиш қонунларини, газ ва буғларнинг физик хусусиятларини, иссиқлик энергетика қурилмаларини ишлатиш асосларини, термодинамика қонунларига доир масалаларни ечиш йўлларини ўргатади

6

Ёнилғи-мойлаш материаллари

Нефть маҳсулотлари хақида умумий тушунчалар берилиб, қишлоқ хўжалиги техникаларида фойдаланилаётган ёнилғи мойлаш материалларининг турлари ва  уларнинг физик-механик хоссаларини ўргатади.

7

Йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизлиги

Йўл харакати қоидалари ва хавфсизлиги бўйича умумий қоидалар, қоидаларда қўлланиладиган асосий тушунча ва атамалар, йўл белгилари, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг вазифалари, йўлларда транспорт воситаларининг харакатланиш қоидалари, йўлларда харакатланиш хавфсизлиги асосларини ўргатади.