Илмий ишлар
Кафедрада қуйидаги илмий – тадқиқот ишлари олиб борилди
2019-2020 ўқув йилида кафедрада фан-таълим-ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни такомиллаштириш мақсадида институт илмий кенгаши томонидан тасдиқланган ИТИ режалари асосида илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилди.
Жумладан:
- Чўл яйловларини таназзулдан химоялаш ва маҳсулдорлигини оширишнинг самарали техник ечимларини ишлаб чиқиш;
- Экин ораси тупроғига ишлов беришнинг сувтежамкор технологияси ва техник воситасини такомиллаштириш;
- Машина трактор агрегатларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
- Қишлоқ хўжалигида механизациялаш ҳизматлари кўрсатишда меҳнат ресурсларидан самарадорлигини ошириш;
- Очиқ майдонлар ва экин орасига кузги буғдой экиш олдидан сифатли уваланган ишлов бериб, эгат шаклини шакллантириб берадиган сувтежамкор технология ва техник воситани яратиш;
- Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнларини бажариш учун ишлов бериладиган майдон шакли ва ўлчамлари ҳамда агрегатнинг фойдаланиш кўрсатгичларига асосан унинг энг мақбул таркибини аниқлаш;
- Пахтачилик машина-трактор агрегатларининг иш унумини кинематик параметрлари ва маневрчанлигини ошириш ҳисобига таъминлаш масалалари.
Кафедра илмий тадқиқот фаолиятининг устувор йўналиши қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнларини бажаришда энергия-ресурстежамкор технологиялар ҳамда техник воситалардан самарали фойдаланиш кўрсатгичлари асосида уларнинг энг мақбул таркибини аниқлаш, ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишга қаратилган.
Кафедрада “Экин ораси тупроғига ишлов беришнинг сувтежамкор технологияси ва техник воситасини такомиллаштириш”, “Узумзорлар ва мевали боғлар зараркунанда ва касалликларга қарши курашишда қўлланиладиган пуркагичларни такомиллаштириш”, “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнларини бажариш учун ишлов бериладиган майдон шакли ва ўлчамлари ҳамда агрегатнинг фойдаланиш кўрсатгичларига асосан унинг энг мақбул таркибини аниқлаш“, Ғилдиракли тракторлар базасидаги пахтачилик машина-трактор агрегатларининг кинематик параметрларини такомиллаштириш” мавзуларида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилиб, бунда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига кейинги йилларда жорий этилаётган ривожланган мамлакатлар томонидан ишлаб чиқилган янги технологиялар, техник воситалар бўйича маълумотлар таҳлил қилиниб, уларнинг жойларда самарали фойдаланиш ва самарадорлик кўрсаткичларини ошириш бўйича тадқиқотлар олиб борилди.
№ |
Илмий тадқиқот ишлар мавзуси |
Мақсад ва вазифалари тўғрисида қисқача маълумот |
1. |
Экин ораси тупроғига ишлов беришнинг сувтежамкор технологияси ва техник воситасини такомиллаштириш |
Пахтадан бўшаган далаларда кузги буғдой экиш олдидан ишлов бериш ва экишда ишлатиладиган ишчи органлар таъсири остида тупроқларни парчалаш ва эгатчалар ҳосил қилиш қонуниятларини аниқлаш асосида ресурстежамкорликни таъминловчи агрегатни яратишнинг илмий-техникавий ечимини ишлаб чиқишдан иборат. |
Сеялканинг конструкцияси ишлаб чиқилган, саноат нусхасини “Чирчиққишлоқмаш” ОАЖ дан 29.06.2016 й. 521 – сонли тажриба – саноат нусхасини ишлаб чиқаришга тайёрлигини билдирувчи 29.06.2016 й 520 сонли далолатнома, ишлаб чиқаришга қабул қилганлиги ҳақида 07.09.2016й. 699-сонли кафолат хати олинган;Олинган натижалар:
- Сеялканинг конструктив хужжатларини (техник топшириқ ва техник шартлар), конструкциясини, эккичлар турлари, уларни рамада жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш ва синовларни ўтказиш “ВМКВ-Agromash” АЖ га топширилган (14.11.2016 й. 02-469-сонли маълумотнома);
- Фермер хўжаликларининг талабларига биноан энергия-ресурстежамкор технология асосида ғўза қатор орасига кузги буғдой уруғларини экувчи сеялкани “ВМКВ-Agromash” АЖда ишлаб чиқаришни йўлга қўйилаётганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 й 10 декабрдаги 02/23-1271 сонли маълумотномаси олинган;
- Тадқиқот ишлари натижалари олий малакали мутахассисларни тайёрлаш учун Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтининг ўқув жараёнига жорий этилганлиги ҳақида (02.09.2016й) далолатнома олинган;
- Тажрибавий буғдой экиш агрегатининг синовлари 2008-2016 йилларда Тошкент (ТИҚХММИ илмий-ишлаб чиқариш хўжалиги) Андижон (“А.Тиллабоев” ф/х) ва Наманган (“Самандарнинг сеҳрли садоси” ф/х) вилоятлари далаларида ўтказилган. Натижада иш унумдорлиги 1.26 марта ортиши, фойдаланиш харажатларининг 21.5 % га камайишига эришилди.
- Назарий ва экспериментал тадқиқотлар натижасида ғўза қатор ораларига кузги буғдойни тупроққа ўткир бурчак билан ботиб тор қаторлаб экувчи анкерли экиш машинаси ишлаб чиқилди (6.7-расм).
- Сеялка эккичлари конструкциясининг махсус тагликлар билан такомиллаштирилиши натижасида уларнинг кузги буғдой экиш чуқурлиги бўйича барқарорлиги таъминланди (6.8-расм). Махсус тагликлар билан жихозланган эккичли сеялка ишлаб чиқариш шароитида кенг дала синовларидан ўтказилди.
- Дала синовлари сеялканинг ғўза қатор ораларида кузги буғдойни 5-6 см чуқурликда равон, барқарор экишга яроқлилигини кўрсатди.
- А.Игамбердиев. Эккич. № FAP 20180116. 10.04.2020.
- Э.Т. Фармонов, А. К. Игамбердиев Способ обработки почвы и посева семян в аридных пастбищах и устройство для его осуществления. Уводемление о приеме заявки на полезную модель, № FAP 20190168, 26.08.2019