Тарихи

Игамбердиев Асқар Кимсанович

texnika fanlari doktori, dotsent

Тел.:  +99871-237-05-86

Email: a.igamberdiev@tiiame.uz

 

 


“Машиналардан фойдаланиш ва таъмирлаш” кафедраси 1937 ташкил этилган. 1938 йилдан “Машиналардан фойдаланиш” кафедраси номи билан аталган. Кейинчалик кафедранинг номи “Машина трактор паркидан фойдаланиш” кафедраси номига ўзгартирилган. Кафедра ташкил топган илк даврларида доцент В.Е.Коньков бошқарган. В.Е.Коньков кафедрага 1951 йилга қадар раҳбарлик қилди. Ўша йиллари кафедрада институтнинг биринчи қалдирғочларидан бири - М.С.Луценко фаолият олиб борар эди. У 1960 йили номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди ва доцент илмий унвонини олди, ҳамда кафедрага мудир қилиб сайланди.  М.С Луценко кафедрани 1967 йилгача бошқариб келган.  Уруш йилларидан кейин муҳим аҳамиятга эга бўлган воқеалардан бири - доцент В.Е.Коньков хамда катта ўқитувчи М.С.Луценколарнинг қатор илмий изланишлари асосида  чоп этилган “Комплексная механизация хлопководства» номли китоби бўлди. 1950 йилларда кафедра фаолиятининг ривожланиши, иш ҳажмининг ошганлиги сабали кафедрага техника фанлари номзоди М.И.Ландсман ва кейинчалик Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ТИҚХММИ битирувчиларидан  Н.А.Желнов, М.Н.Шарапов, А.И.Корсунлар кафедрага ишга қабул қилинган. Ўша йилларда кафедрада аспирантура битирувчиларидан Т.М.Мусаев ва В.П.Грудцинлар ўқитувчи сифатида илк фаолиятларини бошлаганлар. 1967  йил декабр ойида кафедра мудири лавозимига доцент М.И.Ландсман сайланади. У рахбарлиги даврида кафедрадаги  илмий ишларга эътиборни кучайтирди. Шу йиллар ичида ўқитувчилардан М.Анаркулов, З.Юсупов, Ф. Дадабаев, Ш.Урдиевлар ва лаборатория мудири С.Алиқуловлар номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилганлар. Ўша вақтларда кафедрада 13 та ўқитувчидан 10 таси номзодлик даражасига эга бўлган эдилар. 1984 йилдан кафедрага доцент  Ф.Қ.Дадабаев мудир этиб сайланади. Кафедра ходимларидан Ш.У.Йулдашев 1981 йилда, А.И.Корсун 1983 йиллларда докторлик диссертацияларини ҳимоя қилганлар ва шу йили Ш.У.Йўлдашев “Машиналар ремонти” кафедрасига кафедра мудири лавозимига сайланди.  1995-2002 йилларда “Машина трактор паркидан фойдаланиш” кафедрасини доцент С.С.Сулаймонов  бошқарган.  2002 йилдан “Машиналар ремонти” ва “Машина трактор паркидан фойдаланиш” кафедралари бирлаштирилиб “Машина трактор паркидан фойдаланиш ва таъмирлаш” кафедраси ташкил топади ва унга доцент Э.Т.Фармонов мудир бўлиб сайланди. 2004 йилдан Вазирлар Махкамасининг қарорига асосан Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети Тошкент Давлат аграр университетига ўтказилиши муносабати билан  университетда  бу кафедра “Қишлоқ хўжалиги машиналари” кафедраси билан бирлаштирилиб “Қишлоқ хўжалиги машиналаридан фойдаланиш ва таъмирлаш” кафедраси ташкил топади ва унга доцент О.Ўринбоев мудир этиб сайланади. 2005-2010 йилларда доцент Д.Алижанов, 2010-2012 йилларда профессор Б.П.Шаймардоновлар кафедрани бошқарган. 2012 йил кафедра иккига ажралди,  унинг асосида “Қишлоқ хўжалиги  машиналари” ва “Машина трактор паркидан фойдаланиш ва техник сервис” кафедралари ташкил топди.  “Машина трактор паркидан фойдаланиш ва техник сервис” кафедрасига кафедра мудири лавозимига доцент Р.Халилов сайланди. 2017 йил май ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг № 3003 Қарорига асосан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти ташкил этилди ва ундаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факултети таркибида «Машиналардан фойдаланиш ва таъмирлаш» кафедраси тузилди ва кафедра мудири лавозимига доцент А.К.Игамбердиев сайланди. Кафедрамизда жами 10 та профессор-ўқитувчи ва ҳодимлар бўлиб,  шу жумладан, 7 та доцент (2 та ўриндош), 3 та ассистент лавозимларида фаолият олиб бормоқда.

Қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш fakulteti Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар