Ҳамкорлар
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтининг «Машиналардан фойдаланиш ва таъмирлаш» кафедраси соҳа бўйича ишлаб-чиқариш билан узвий алоқасини таъминлаш, талабаларга билим бериш ва профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек ўқув ва ишлаб-чиқариш амалиётини ташкил қилиш, амалий ва хомийлик ёрдам кўрсатиш бўйича Германиянинг LEMKEN фирмаси билан хамкорлик қилинмоқда. Бундан ташқари ТошДАУ ва ТИҚХММИ ҳамкорликда бир нечта лойиҳалар ва семинарлар ташкил этиб уларни мувафақиятли амалга ошириб келмоқдалар.
Кафедра мутахассис ихтисослашувига мос Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникалари ва технологияларини синаш, сертификатлаштириш давлат маркази, ҳамда ТИҚХММИ қошидаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва электрлаштириш илмий тадқиқот институтлари билан илмий технологик муаммолар, илмий технологик муаммолар бўйича йўлга қўйилган илмий тақиқот ишлар бўйича инновацион хамкорлик қилиб келмоқда.