Ўқитиладиган фанлар

                                                   Бакалавриат босқичида

 

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1

Қишлоқ хўжалиги машиналари

“Қишлоқ хўжалиги машиналари” фани тупроққа ишлов берадиган, тупроқни ўғитлайдиган, қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини экадиган, кўчатларини ўтқазадиган, экинларни парвариш қилишда, ўсимликларни зараркунанда касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашишида қўлланиладиган, пичан, ем-ҳашак тайёрлаш, ўсимликлар ҳосилини йиғиштириш, дон тозалаш ва саралаш, қуритиш, илдизмева, полиз ва сабзавот экинларини етиштириш, мева етиштиришда

қўлланиладиган  мелиоратсия ва суғориш ишларида ва бошқа ишларни бажаришда қўлланиладиган техникалар ва жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва бошқаларнинг вазифаси, тузилиши, созланиши, ишга тайёрлаш, технологик иш жараёнлари, машина ва унинг ишчи қисмлари параметрларини аниқлашнинг назарий асослари ҳақида маълумотлар берилган бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассисликлари йўналиши талабаларига билим беришга мўлжалланган.

2

Чорвачиликни механизациялаш

Чорвачиликда ишлаб чиқариш технологик жараёнлари ва унда қўлланиладиган машина ва жиҳозлар тузилиши, ишлаш принсипи ва фойдаланиш қоидалари, машиналарни танлаш ва ҳисоблаш, ишлаб чиқариш технологик жараёнларини лойиҳалаш асосларини ўргатади.

3

Қишлоқ хўжалиги мухандислиги асослари

Қишлоқ хўжалигида мухандислик тизимини қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасидаги асосий кашфиётларни, хорижий давлатларнинг қишлоқ хўжалиги техникалари тўғрисида маълумотлар қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган  ислоҳотларнинг маъно-мазмунини ўргатади.

4

Дастлабки қайта ишлаш ва сақлашни

механизациялаш асослари

Дастлабки қайта ишлаш ва сақлаш технологияси қонуниятлари, ўсимлик ва чорва маҳсулотларини дастлабки қайта ишлаш ва сақлагичлар ҳамда уларда қўлланиладиган машина ва жиҳозлари турлари, ҳисоблаш асослари, қурилмаларни танлаш ва фойдаланиш қоидалари асосларини ўргатади.

5

Чорвачилик асослари

Чорвачилик ва чорва маҳсулотлари турлари, ҳайвонлар зотлари, паррандаларнинг зот ва кросслари, ҳайвонларнинг келиб чиқиши, чорвачиликда наслчилик иши, қишлоқ хўжалик ҳайвонларини рацион асосида боқиш, расион ва расион тузиш принсиплари, ҳайвонларни индивидуал ўсиш ва ривожланиш қонуниятлари, чорва ҳайвонларини маҳсулдорлиги, сут ва гўшт ишлаб чиқариш технологияси, урчитиш усуллари, чатиштириш усуллари, урчитиш техникаси,; ҳайвонларни ўсиш ва ривожланишига таъсир этувчи омиллар, қишлоқ хўжалик ҳайвонлар маҳсулдорлигини ошириш асосларини ўргатади.

6

Озуқаларни тайёрлаш

Чорвачиликда мустаҳкам озуқа базасини ташкил қилиш,

 

ва сақлашни механизациялаш

озуқаларни ғамлаш, сақлаш ва тўйимли озуқалар тайёрлаш технологиялари, қўлланиладиган машина ва жиҳозлар турлари, тузилиши, қўлланилиш доираси,  назарияси ва ҳисоблаш асослари, улардан фойдаланиш қоидалари,  конструкцияси ва иш режимларининг муайян шароитлар учун рационал кўрсаткичларини танлаш усулларини ўргатади.

7

Аниқ деҳқончилик асослари

“Аниқ деҳқончилик асослари” фани аниқ координатали қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган глобал жойлашиш тизимлари, геоахборот тизимлари, масофадан зондлаш усуллари, тупроқни таҳлил этиш, аниқ экиш, табақалаштириб ишлов бериш технологиялари, ҳосилдорликни баҳолаш (мониторинглаш) технологияси ва уларни амалга оширишда қўлланиладиган техника воситалари, аниқ деҳқончиликнинг иқтисодий ва экологик аспектлари ҳақида бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассисликлари талабаларига умумий тушунча ва билимлар беришга мўлжалланган.

8

Қишлоқ хўжалигида инновацион техника ва технологиялар

“Қишлоқ хўжалигида инновацион техника ва технологиялар” фани бакалавриат таълим йўналиши талабаларига тупроққа асосий ва саёз ишлов бериш, уруғ экиш ва кўчат ўтқазиш, экинлар қатор ораларига ишлов бериш, касаллик ва зараркунандаларига қарши кураш, пахта териш ва ғалла йиғиштириш, дон тозалаш, боғдорчилик ва сабзавотчиликда қўлланилаётган янги инновацион техника ва технологиялар ҳақида тушунчалар бериб, билим ва кўникмалар ҳосил қилишни назарда тутади.

Сиртқи таълим шаклида

9

Боғдорчилик ва савзовотчилик машиналари

“Боғдорчилик ва сабзавотчилик машиналари” фани бакалаврларга боғдорчилик ва сабзавотчилик ишларини механизациялаш, боғдорчилик ва сабзавотчилик машиналари, уларнинг тузилиши, ишлаш жараёни, боғдорчилик ва сабзавотчилик ишлари технологик жараёнларини асослаш усуллари, принциплари, ишларни назорат қилиш, жиҳоз ва қурилмалар ўлчамлари, параметрлари ва иш режимларини аниқлаш, маҳаллий шароитга қараб қурилма ва жиҳозлар ҳамда машиналарни танлаш, уларни ишлатиш ва самарали фойдаланиш бўйича  билимларни ва уларни амалда қўллай билишни ўргатади.

10

Қишлоқ хўжалиги техника ва

технологиялари асослари

“Қишлоқ хўжалиги техника ва технологиялари асослари” фани бакалаврларга тупроққа ишлов берадиган, ўғитлайдиган, уруғларини экадиган, экинларни парвариш қилиш, касаллик ва зараркунандалар ҳамда бегона ўтларга қарши курашишида қўлланиладиган, пичан, ем-ҳашак тайёрлаш, экинлар ҳосилини йиғиштириш, дон тозалаш ва саралаш, полиз ва сабзавот экинлари, мева етиштиришда қўлланиладиган  техникалар ва технологиялар-нинг вазифаси, технологик иш жараёнлари, машина ва унинг ишчи қисмлари параметрларини аниқлашнинг назарий асосларини ва уларни амалиётда қўллашни ўргатади.

11

Яйлов машиналари

“Яйлов машиналари” фани республикамиздаги 20 млн. гектарга яқин яйлов ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида яйлов ерларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, уларнинг тупроғига ишлов бериш усуллари ва унда қўлланиладиган машиналар, яйловларнинг ўсимлик қопламини бойитиш мақсадида чўл ўсимликлари уруғларини экиш, яйловларда ўсимликларни озиқлантириш, парваришлаш ва суғориш ҳамда ҳосилини йиғиштиришда қўлланиладиган машиналарни ўргатади

Магистратура босқичида

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

13

Қишлоқ хўжалик машиналарида янги техник ечимлар

“Қишлоқ хўжалик машиналарида янги техник эчимлар” фани бўлажак мутахассисларга тупроққа ишлов берадиган, уруғ экадиган ва кўчат ўтқазадиган, ўғит сепадиган, экинлар зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларига қарши курашадиган, ҳосил йиғадиган, уруғларни тозалаб саралай-диган қишлоқ хўжалиги машиналарининг технологик иш жараёни ва конструксиясини такомиллаштириш, ишчи қисмлари параметрларини аниқлаш, қишлоқ хўжалик машиналари бўйича янги техник эчимлар ишлаб чиқиш, ишлаб чиқилган янги техник эчимларни асослаш ва уларни амалда қўллай билишни ўргатади.

14

Чорвачилик машиналари назарияси ва ҳисоби

Озуқаларнинг физик-механик ва технологик хоссаларини, чорвачилик машиналарининг турлари, уларнинг асосий қисмларини тузилиши ва ишлаш принтсипларини, чорвачиликда қўлланиладиган жихоз ва қурилмалар амалга оширадиган технологик иш жараёни ва технологик параметрларини аниқлашнинг назарий асосларини, машиналарнинг ва ишчи қисмларининг иш режимларини назарий асослаш, ишлаб чиқиладиган машиналарга қўйиладиган зоотехника талабларини ўргатади.

15

Қишлоқ хўжалиги машиналарини лойиҳалаш

Қишлоқ хўжалиги машиналари конструкцияси ҳамда лойиҳалаш принциплари ва қоидалари машиналарни яратиш босқичлари, лойиҳалаш тартиби, методлари, иқтисодий асослаш, лойиҳалашни автоматлаштиришни, лойиҳалашнинг дизайн, эргономика ва экологик жиҳатларини, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш жараёнларининг ўзаро мутаносиблигини ўргатади.

16

Эксперимент натижаларига

статистик ишлов бериш

Эксперимент натижаларига статистик ишлов беришнинг аҳамияти, тажриба натижаларининг статистик

тавсифлари ва уларни ҳисоблаш усуллари, гипотезаларни текширишнинг статистик усуллари, эксперимент натижалари фарқининг аҳамиятлилигини баҳолаш, тажриба натижаларини диспер-сиявий, регрессиявий ва коррелясиявий таҳлил қилишни ва уларни амалда қўллай билишни ўргатади.

17

Илмий тадқиқот усуллари ва

экспериментни режалаштириш

Илмий тадқиқот ишларининг энг самарали йўллари ва йўналишларидан фойдаланиб, муайян машина ёки техника бажарадиган технологик жараённи объектив тавсифловчи аниқ математик моделини олишни, уни таҳлил қилиш асосида бажарилган технологик жараённинг сифатини таъминлаб берувчи ратсионал параметрларни аниқлашни, яъни фаол тадқиқотлар ўтказишнинг асосларини ўргатади.

18

Илмий-тадқиқот методологияси

“Илмий-тадқиқот методологияси” фани магистратура мутахасислигида бўлажак магистрларга илмий-тадқиқот тушунчаси, илмий-тадқиқот ишларининг услубияти ва

 

 

тадқиқотларда қўлланиладиган усуллар, назарий ва тажрибавий тадқиқотлар олиб бориш, тадқиқот натижаларини умумлаштириш, уларни

расмийлаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида билим ва тушунчалар беради, илмий-тадқиқотлар методологияси бўйича кўникмалар ҳосил қилади.

19

Муҳандислик тадқиқотлари ўлчов воситалари

“Муҳандислик тадқиқотлари ўлчов воситалари” фани магистратура мутахасислигида магистрларга қишлоқ хўжалиги машиналари ишчи қисмлари билан ўзаро таъсирда бўладиган тупроқ, ўсимлик ва бошқа ишлов бериладиган материалларнинг физик-механик хоссалари, қишлоқ хўжалиги машиналарининг иш сифати, техникэксплуатацион ва энергетик кўрсаткичларини аниқлашда фойдаланиладиган ўлчов воситалари ва асбоб ускуналари, улардан фойдаланиш бўйича билим ва тушунчалар беради.

20

Қишлоқ хўжалик машиналарининг назарияси ва ҳисоби

Механизация воситалари таъсир кўрсатадиган объектларнинг физик-механик ва технологик хоссаларини, қишлоқ хўжалик машиналарининг турлари, уларнинг асосий қисмларини тузилиши ва ишлаш жараёнларини, тупроққа асосий ва саёз ишлов бериш, ўғит солиш, ўсимликлар уруғи ва кўчатларини экиш ҳамда парваришлаш, касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилини йиғиб-териб олиш, дастлабки ишлов бериш усуллари ва уларни амалга оширадиган машиналарнинг технологик иш жараёни ва технологик параметрларини аниқлашнинг назарий асосларини, машиналарнинг ва ишчи қисмларининг иш режимларини назарий асослаш, ишлаб чиқиладиган машиналарга қўйиладиган агротехника талабларини ўргатади.