Илмий ишлар

Кафедрада тайёрланган илмий мақолалар Республикамиз ва чет эллардаги илмий ва илмий-техник нашрларда чоп этилган. Кафедра ходимлари томонидан 2005-2020 йилларда тайёрланган 30 та илмий маърузалари ва мақолалари Россия, АҚШ, Англия, Австралия, Хиндистон ва Қозоғистоннинг илмий нашрларида эълон қилинган. Шу давр мобайнида кафедрада 8 та ўқув қўлланма, 80 тадан ортиқ ўқув-методик кўрсатмалар ва 100 тадан ортиқ илмий маърузалар ва мақолалар чоп этилган. Кафедрада бажарилган илмий-тадқиқот натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигинининг 17 та гувоҳномаси олинган.