Ақл гимнастикаси

  "Гидромелиоратив ишларни механизациялаш" факультети 2020-2021 ўқув йили 1-курс талабалари ўртасида 2020 йил 16 декабрь куни Институт спорт мажмуасида “Спорт - соғлик гарови” шиори остида спортнинг шашка ва шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди. Тадбирни юқори савияда ташкил этишдан мақсад талаба ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, жисмонан соғлом, маънан етук инсон сифатида вояга етишига ёрдам беради. Тадбирда факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Рўзибаев, “Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси мураббийлари, факультет “Ёшлар иттифоқи” етакчилари фаол иштирок этишди. Мусобақа муросасиз кўтаринки руҳда, фаол тарзда ўтди. Мусобақа якуни бўйича  ғолиблар диплом ҳамда қимматбаҳо совға билан тақдирландилар.

 

                       

   ТИҚХММИ матбуот хизмати