Спорт тан ва руҳ қуввати
ТИҚХММИ “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультети 2020-2021 ўқув йили 1-курс талабалари ўртасида 2020 йил 30 ноябрь куни Институт спорт мажмуасида “Спорт соғлик гарови” шиори остида спортнинг Мини-футбол тури бўйича факультет декани кубоги спорт мусобақаси ўтказилди. Тадбирни юқори савияда ташкил этишдан мақсад талаба ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, жисмонан соғлом, маънан етук инсон сифатида вояга етишига ёрдам беради. Тадбирда факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Рўзибоев, “Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси мураббийлари, гуруҳ мураббийлари, факультет “Ёшлар иттифоқи” етакчилари фаол иштирок этишди. Мусобақа муросасиз кўтарингки руҳда, фаол тарзда ўтди. Мусобақа якуни бўйича “СХМИМ” таълим йўналиши 105-гуруҳ футболчилари 1-ўринни қўлга киритдилар, 2-ўринни “СХМИМ” таълим йўналиши 102-гуруҳ футболчилари қўлга киритдилар, 3-ўринни “СХМИМ” таълим йўналиши 101-гуруҳ футболчилари қўлга киритдилар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати