Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи бўйича ҚХМ факультетидаги онлайн маънавий-маърифий тадбир
Институтда ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети декани Қ.Шавазов ташаббуси билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни факультет декани олиб бориб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Ассамблеясининг 75-сессиясида тарихда биринчи бор ўзбек тилида нутқ қилганини таъкидлади. Шунингдек, Қ.Шавазов шу анжуманда Президентимиз томонидан кўтарилган 9 та ташаббус Коронавирус пандемияси, Ислоҳотлар, Ёшлар сиёсати, Марказий Осиё давлатларининг жаҳонга чиқиши, Афғон халқига тинчлик ва бунёдкорлик, Глобал иқлим ўзгариши ва Оролбўйи муаммоси, Қашшоқликка қарши кураш хақидаги маърузаларни талабалар мушоҳадасига тортиқ қилди. Тадбирда факультетнинг 250 нафар талабалари иштирок этидилар. Шунингдек, ҳар ҳафтанинг жума кунлари ўтказилаётган ахборот дарслари юзасидан бугунги “Китобхонлик буюк келажак кафолати” мавзусидаги материалларни талабаларга тақдимот қилиб берди. Тадбир сўнгида турли масалалар бўйича факультет декани zoom дастури орқали бўлаётган дарсларга талабаларнинг қамровини янада ошириш, қолган барча дарслар бўйича moodle.tiiame.uz га кириб батафсил маълумот олишини, қарздор талабаларнинг тезроқ қарздорлигини бартараф қилишлигинива албатта, 2-3-4 босқич талабаларнинг 2020-2021 ўқув йили учун шартнома пулларини тўлаш лозимлиги тушунтирилди.
Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.Бойматов ахбороти.
ТИҚХММИ матбуот хизмати