Музей – мозий кўзгуси

   ТИҚХММИ “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультетининг “СХМИМ”таълим йўналиши 103 - гуруҳ талабалари, 2020 - йил 2-декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон тарихи Давлат музейига” ташриф буюришди. Ушбу ташриф талабаларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда талабаларда мамлакатимиз тарихининг узоқ ўтмиши, қадимийлиги, улуғворлигини ўзида ифода этувчи экспонатлар моддий ҳамда маънавий бойликлари билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилди. Музейга саёҳат давомида талабалар тарихимизнинг қадимги даврлари ҳақида сўзловчи экспонатлар билан танишиб, ўзбек давлатчилиги тарихининг босқичлари тўғрисида тасаввурлар пайдо бўлди. Шу билан бирга музей билан танишиш чоғида талабалар аждодларимиз қолдирган бой меросимиз мазмун-моҳияти билан танишдилар, уларда ватанга фидойилик, аждодларга ҳурмат, юрт келажаги учун дахлдорлик ҳисси билан яшаш каби хусусиятлар шаклланишида катта аҳамиятга эга бўлади.

           

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати